Мактабгача таълим тизимида таълим ташкилотлари сони 115 та бўлиб, шундан давлат секторида 59 та, 58 та нодавлат секторда (4 та давлат-хусусий шерикчилик, 1 та хусусий, 53 та оилавий) бўлиб, уларга ҳудуддаги 10695 минг нафар 3-7 ёшли болалардан 9247 минг нафари ёки 86 фоизи қамраб олинди.
Йил бошидан буён 2 та мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, уларга қўшимча 190 нафар болалар қамраб олинди.
Шундан, 2 та давлат (240-90 ўрин), мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш тизими аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳудудларда мақбуллаштирилган 9 та қишлоқ врачлик пунктлари ўрнида 5 та оилавий шифокорлик пунктлари фаолияти қайта йўлга қўйилиб, 130 мингга яқин аҳоли бирламчи тиббий хизматга эга бўлди.
- 5 та оилавий шифокорлик, 4 та оилавий поликлиника ҳамда 17 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан млрд. сўм маблағ ажратилди.
- 1 та марказий туман шифохоналарининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари таркибида туну-кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимлари ташкил этилди.
- Поликлиникада 14 та қўшимча кундузги шифохона ўринлари ташкил этилди, уларнинг сони 18 тага етказилди. Уларда 13 минг нафар бемор даволанди.
- Аҳолига тез тиббий ёрдамни яқинлаштириш мақсадида туман ҳудуди бўйича ОП, ОШПлар қошида 10 та ТТЁ постлари ташкил этилди, 11 та автомашиналарни GPS-трекерлар билан ва 11 тасини радиоалоқа воситалари билан таъминланди.
- Диабетик, юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларида 32 минг нафар аҳоли қамраб олинди.
- Аёллар саратони касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларида 8.5 минг нафар аҳоли қамраб олинди.






