“Маҳаллабай” ишлаш тизими:
Мингбулоқ туманида 40 та маҳалла мавжуд бўлиб, бунда 23,2 минг хонадондаги 32,1 минг оилаларда 121,7 минг нафар фуқаролар истиқомат қилади.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йил бошидан 23,2 мингта (100%) хонадонлар хатловдан ўтказилиб, иқтисодий аҳволига кўра 4 та тоифага ажратиб олинди.
биринчи тоифа – даромади кам, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар 1,7 мингта (7,6 фоиз);
иккинчи тоифа – доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги хонадонлар 10,4 мингта (45,1 фоиз);
учинчи тоифа – ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар 2,2 мингта (9,4 фоиз);
тўртинчи тоифа – иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар 9,0 мингтани (38,9 фоиз) ташкил этмоқда.
Ўтказилган хатловлар бўйича биринчи ва иккинчи ярим йиллик йўл-хариталари тасдиқланган.
III-чорак якунида 40 нафар ҳоким ёрдамчиларидан 29 нафари (72,5%) аъло натижа, 11 нафари (27,5%) яхши
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳоким ёрдамчиларига январь-сентябр ойлари ойлик иш ҳақилари ўртасидаги фарқ учун 128,4 млн.сўм тўлаб берилди ва йил якунига қадар яна 49,1 млн.сўм берилади.
Ўтган 11 ой давомида 19,3 минг нафар фуқаролар даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди йил якунига қадар яна 1,9 минг нафарини бандлиги таъминланади. Жумладан,
- 5 464 нафарини доимий ва мавсумий ишларига жойлаштирилди (доимий ишга 4 036 нафар, мавсумий ишларга 1 428 нафар) йил якуни билан ушбу йўналишда 150 нафари бандлиги таъминланади.
- 5 322 нафари ўзини ўзи банд қилинди ва йил якуни билан 165 нафарини ушбу йўналишда банд қилинади.
- 2 365 нафари фуқаролар касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилиб, 695 нафари касб-ҳунарга ўқитилди йил якуни билан яна 195 нафари касб-ҳунарга ўқитилади.
- Оилавий тадбиркорлик йўналишида туманга ажратилган 41,8 млрд.сўм кредит лимитидан тавсияномалар асосида 617 нафар фуқарога 16,1 млрд.сўм кредит ажратилиб бандлиги таъминланди ва йил якуни билан яна 25 нафар фуқарога 560,0 млн.сўм кредит ажратилиб бандлиги таъминланади.
- Ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш бўйича Аҳолини тадбирколрликка жалю қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 193 та фуқарога 586,5 млн.сўмлик субсидиялар ажратилди ва йил якунига қадар яна 100 нафар фуқароларга 400 млн.сўмлик субсидиялар ажратиш кўзда тутилган.
- ПҚ-20-сонли қарор асосида 1243 гектар (7 717 лот) ер майдонларини ажратиш ҳисобига 7717 нафар аҳолини бандлигини таъминланди, йил якунига қадар яна 273 гектар (1 277 лот) ер майдонларини ажратиб 1 277 нафарини бандлигини таъминланади.
- Ҳунармандчиликни йўналишида 17 нафар иш ўринлари яратилди (17 нафари ҳунарманд) йил якунига қадар яна 5 нафар иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, вилоятда кичик бизнес субъектларини икки баробарга ошириш мақсадида;
- 238 та юридик ва 1 012 та якка тартибдаги янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши натижасида 1 250 та янги иш ўринлари яратилди, йил якунига қадар яна 40 та юридик ва 120 та якка тартибдаги янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб 160 та янги иш ўринлари яратилади.
Халқ таълими тизими:
Бугунги кунда туманда 49 та мактаб, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб бормоқда.
Мактабларда жами 1901 нафар ўқитувчилар фаолият юритиб, 22822 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқдалар.
2021/2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 11-синфларини 1326 нафар ўқувчи битириб, уларнинг 477 нафари (36%) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.
Туман бўйича барча мактабларга 100 фоиз оптик тола интернет тармоқлари тортилган.
Инвестиция дастури доирасида 2022 йилда жами 14,279 млрд.сўмлик 2 та (шундан 1 тасини янги қуриш, 1 тасини реконструксия қилиш ва 0 тасини мукаммал таъмирлаш) объектларда 14,279 млрд.сўмлик (100%) қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган ҳамда 1 та объект фойдаланишга топширилди ва 1 та объект йилдан-йилга ўтувчи ҳисобланади.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан 2 та мактаблар (0 та реконструкция ва 2 та мукаммал таъмирлаш) дастурга киритилган бўлиб, 5,745 млрд.сўм маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ажратилган.
Умумтаълим мактабларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини яхшилаш бўйича тумандаги таълим сифати паст бўлган 2 та (туман марказларидан 1 та, олис ҳудудлардан 1 та) мактаблар танлаб олинди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан 2,1 млрд.сўм маблағ йўналтирилди.
2 та умумтаълим мактабларида ташкил этилган аутсорсинг асосида ташкил этилган инглиз тили курсларида таҳсил олаётган 35 нафар зиёд ўқувчилар ўқувчиларни ўқув курси якунига кўра камида 5,5 даражадаги IELTS (ёки унга тенглаштирилган) сертификатга эга бўлиши кутилмоқда. Ўқув курсларида 2023 йил март ойига қадар давом этади.
2022/2023 ўқув йилидан туман бўйича барча 49 та мактабларда kundalik.com тизими жорий этилган.
Жами ўқитувчиларнинг улушини 8,7 фоизини Олий тоифали, 23,9 фоизини биринчи тоифали, 25,2 фоизини иккинчи малака тоифали ўқитувчилар ҳисобига етказилган.
2022/2023 ўқув йили учун жами 2755 нафар 1-синфга ўқувчилар қабул қилинган.
Халқ таълими тизимига қарашли умумтаълим мактабларида таълим олаётган 472 нафар (348 нафар аёллар дафтари, 19 нафар ёшлар дафтари, 105 нафари темир дафтарга) ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига мактаб формаси олиб берилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан 2 та (0 та реконструкция ва 2 та мукаммал таъмирлаш) умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишларини якунланди.
Инвестиция дастури:
2022 йилда қиймати 209,9 млрд.сўмлик (шундан, 175,3 трлн.сўм ўз маблағи, 23,5 млрд.сўм банк кредити, 1,0 млн.доллар хорижий кредит) 89 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши ҳисобига 1011 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.
Шундан, соҳалар кесимида кўрилганида,
- саноатда қиймати 43,3 млрд.сўмлик 9 та лойиҳа (260 та иш ўрни),
- қишлоқ хўжалигида қиймати 61,9 млрд.сўмлик 14 та лойиҳа (163 та);
- хизмат кўрсатишда қиймати 104,6 млрд.сўмлик 66 та лойиҳалар (588 та) амалга ошириш режалаштирилган.
Жорий йил якуни билан қиймати 178,7 млрд.сўмни ташкил этган 108 та лойиҳалар ишга туширилиб, 1105 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Соҳалар кесимида кўрилганида:
- саноатда 49,1 млрд.сўмлик 16 та лойиҳа ишга туширилиб, 391 нафар иш ўрни;
- қишлоқ хўжалигида қиймати 39,5 млрд.сўмлик 14 та лойиҳа ишга туширилиб, 123 нафар иш ўрни;
- хизмат кўрсатишда қиймати 90,0 млрд.сўмлик 78 та лойиҳалар ишга туширилиб, 591 нафар иш ўрни яратилди.
Мисол учун,
Саноат йўналишида: “Мингбулоқ элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ томонидан қиймати 7 млрд 165 млн.сўмга тенг бўлган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, уруғлик тайёрлашни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига 20 та янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, “Art Holding” МЧЖда қиймати 3,0 млн долларлик Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди ва натижада 215 та иш ўрни яратилди.
Хизмат кўрсатиш йўналишида: "Абдулазиз полвон ота ўғли Абдусамат" МЧЖ томонидан қиймати 20 млрд.сўмга тенг бўлган “Кўп тармоқли хизмат кўрсатиш комплекси” ташкил этилиб, ишга туширилиши ҳисобига 50 нафар янги иш ўрни ташкил этилди.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида: Бест лочин агрофирмаси МЧЖ томонидан қиймати 10 млрд.сўмга тенг бўлган “Иссиқхона хўжалиги”ни ташкил этиш ҳисобига 20 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Оилавий тадбиркорлик ва муаммоли кредитлар:
2022 йил давомида 575 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 22,7 млрд.сўм, шундан 539 нафар аҳолига 12,4 млрд.сўм, 36 та тадбиркорлик субъектларига 10,3 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.
Тадбиркорлик субъектларига ажратилган 10,3 млрд.сўм кредит маблағларидан саноат соҳасига 2,9 млрд.сўм (28 %), хизмат кўрсатишга 3,9 млрд.сўм (38%), қишлоқ хўжалиги соҳасига 3,5 трлн.сўм (34 %) йўналтирилди.
Оилавий тадбиркорлик йўналишида 560 нафар фуқароларга 16,7 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиб, 1012 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
Оилавий тадбиркорлик йўналишида муаммоли кредитлардан бўлган 29,2 млрд.сўм қарздорликлар сўндирилди.
2022 йил якуни билан барча манбалар ҳисобидан 3,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилади.
Шундан, Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 1,3 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиши кутилмоқда.
2022 йил якуни билан кредит қолдиғи 768,0 млрд.сўмни, шундан муаммоли кредитлар (NPL) қолдиғи 35,6 млрд.сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.
Импорт-экспорт:
Мингбулоқ туманида 2022 йилда жами 30,1 млн.долларлик экспорт амалга ошириш белгиланган.
Шундан, Арт Софт холдинг МЧЖ томонидан 15,0 млн.долл саноат маҳсулотлари экспортини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирда Арт Софт ҳолдинг МЧЖ корҳонаси Тошкент шахар Олмазор туманига кўчирилган.
Шунга кўра, туманда 2022 йил учун қолган экспорт режаси 15,1 млн.долларни ташкил этмоқда.
Бугунги кунга қадар жами 16,5 млн.долларлик экспорт амалга оширилди ёки қолган режага нисбатан бажарилиш 109,0 фоизни ташкил этди.
Ўтган давр давомида маҳсулотларни экспортга чиқариш географиясини кенгайтириш, янги ташқи бозорларни ўзимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлдириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳисобига бугунги кунда, Мингбулоқ туманида ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматлар дунёнинг 6 та давлатларига экспорти йўлга қўйилган бўлиб, шундан 2 та давлатларнинг бозорларига аввалари экспорт қилинмаган.
Жумладан, Польша (538,0 минг. долларлик Кўмир ва Гилос маҳсулотлари), Покистон (994 минг. долларлик тариқ, ловия маҳсулотлари) давлатларига Мингбулоқ туманидан чиқарилган маҳсулотлар айнан 2022 йилда илк маротаба кириб борди.
Туман тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳисобига 2 та корхоналар экспорт фаолиятига илк бор жалб этилиб, улар томонидан 1034 минг. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Қурилиш:
Жорий йил давомида барча дастурлар доирасида маҳаллалардаги 29 та лойиҳаларда ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларига 24,9 млрд.сўм йўналтирилган маблағлардан 23,9 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб 29 та (96 фоиз) объектлар фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2022 йилда умумий қиймати 24,9 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 2 та маҳалланинг архитектура қиёфаси янгиланиши ҳамда ободонлаштирилиши натижасида 1252 дан ортиқ хонадондаги 6138 нафар аҳолинининг яшаш шароити яхшиланди.
“Наманган тажрибаси” асосида 3 та “Оғир маҳаллалар”га маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, 25 км ичимлик сув тармоғи тортилди, 2 та қудуқ таъмирланди, 1,2 км ички йўлларга бетон қоплама ва 22 км қаттиқ қопламали (шағал) ётқизилди, 7 км электр тармоғи тортилиб, 2 та трансформатор ўрнатилди.
Натижада 3 та МФЙда яшовчи 11,078 минг нафар аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этилди.
Мисол учун, Дастурдаги объектлардан Мингбулоқ туманида Алами ва Тўпсада маҳаллаларида яшовчи 7125 нафар аҳоли сўнги 20 йил ичида илк бор ичимлик суви билан таъминланди.
Бундан ташқари бир неча йиллардан буён яшаш шароити оғир бўлган Мингбулоқ тумани Ўрта қишлоқ маҳалласида сув иншоотидан 6,6 км ичимлик сув тортилди, 10,1 км шағаллаш ишлари бажарилди ва 1947-1950 йилларда қурилган 108 та хонадонли уйларнинг том, фасад, деворлари таъмирланиб атрофи ободонлаштирилди.
Сув таъминоти:
Ичимлик суви тизимларини яхшилаш мақсадида, 93,8 км (17,2 млрд.сўм) ичимлик суви тармоғи ва 8 та сув иншоотларида қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.
Натижада, туман аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 80 фоизга етказилди.
Мисол учун, дастур доирасида 14,3 млрд.сўм маблағ ҳисобига Бешсерка, Қўғаликўл ва Қолгандарё маҳалласида сув иншооти фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари “Оғир худуд” дастури доирасида 1.6 млрд сўм маблағ хисобига тумандаги Алами, Ўртақишлоқ, Тўпсада махаллаларида 3 та сув олиш иншоотлар, 26.1 км тоза ичимлик сув тармоғи тортилиб, 1781 тадан хонадонларга ички тармоқлар тортилиб тоза ичимлик суви таъминланишди.
Шу билан биргаликда корхона маблағлари хисобидан жами 5.7 км тармоқлар (1.2 млрд сўм) тумандаги барча махалла фуқаролар йиғинларида тармоқлар таъмирланиб, сув олиш иншоотларидаги сув олиш агрегатлари янгиланиб, график асосида хлорлаш ишлари амалга оширилди.
Жорий йил якунига қадар, 4.1 км (4.0 млрд) ичимлик сув тармоғи 2 та сув олиш иншооти қурилиши режалаштирилган.
Натижада ахолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 80.4 фоизга етказилади.
Газ ва электр таъминоти:
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 30,1 км тармоқ 4 та трансформаторлар реконструкция ва модернизация қилиш ишлари бажарилди ҳамда 4 та паст кучланишли трансформаторлар катта қувватлисига алмаштирилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида тумандаги 284 минг нафардан ортиқ аҳоли ҳамда 0,7 минг нафардан ортиқ улгуржи истеъмолчиларининг электр таъминоти янада яхшиланди
Табиий газ таъминоти Газ таъминоти тизимини 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказилиб, 227 дона газ тақсимлаш пунктлари демонтаж қилинб, технологик ва ички йўқотишларга бир ойда 110 минг м3 ташкил этди.
9561 та аҳоли хонадонларига АСКУГ тизимига уланиб, бир ойда 1,1 минг м3 табиий газ иқтисод қилинди.
Жорий Режага асосан фойдаланишда бўлган юкори босимли 1 дона газ таксимлаш курилмасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 1 дона Газ таксимлаш курилмасида реконструкция килиш ишлари амалга оширилди.
Газ таксимлаш курилмаларини техник кўрикдан ўтказиш режага асосан 44 дона бўлиб мавсум давомида 44 дона газ таксимлаш курилмаларини техник кўрикдан ўтказилди.
Табиий газ кувурларини босим остида синаш режасига асосан 12.5 км узунликдаги газ тармокларини босим остида синаш режасини 12.5 км синовдан утказилди.
Тумандаги фойдаланишда бўлган 12.5 км узунликдаги ер ости газ кувурларини замонавий асбоб ёрдамида текшириш режасини, 12.5 км текширилди.
Режага асосан 54.0 кмда газ тармокларини эстетик жихатдан тартибга келтириб бўёклаш ишлари амалга оширилди.
Вилоятдаги 9 561 та аҳоли хонадонлари, 114 та улгуржи истемолчилар “Ҳудудгазтаъминот корпоратив тизими”га интеграция қилиниб барча амалиётлар “On Line” тизими орқали амалга оширилмоқда.
Суюлтирилган газ таъминоти 2022 йил учун вилоятдаги истеъмолчиларга 3 6791,93 тонна суюлтирилган газ ҳажми ажратилиб, 40 119,2 тонна етказиб берилди(109,1%)
Тизимни рақамлаштириш лойиҳаси доирасида 25524 та истеъмолчиларга ID-карталар тарқатилди, 28449 дона маиший газ баллонларга электрон бар кодли стикерлар бириктирилди ҳамда “Е-Gaz” дастури орқали электрон тўлов амалга оширилиши йўлга қўйилди. Истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш даврийлиги 40-45 кундан 30-35 кунга ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида:
Жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,6 трлн.сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,0 фоизни ташкил қилди.
Туманда барча тоифа хўжаликларда 9036 тонна мева ва 1378 тонна узум, 29361 тонна сабзавот, 39191 тонна полиз ва 8324 тонна картошка маҳсулотлари етиштирилди.
Бундан ташқари, чорва ҳайвонлари бош сонини мунтазам ошириб бориш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва четдан наслли қорамол олиб келиниши ҳисобига барча тоифа хўжаликларида 9983 тонна гўшт ва 49925 тонна сут ҳамда 22.1 млн.дона тухум ишлаб чиқарилди.
Шу билан бир ўринда, бугунги кундаги долзарб масалалардан бири қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғариш бўлиб, вилоятнинг доимий истиқомат қилаётган 133.2 минг.нафар шаҳар аҳолиси ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларининг январь-май ойларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан, 12.9 минг тонна – картошка, 4.5 минг тонна – пиёз, 4.5 минг тонна – сабзи ҳамда 1.3 минг тонна – гуруч жами 18.7 минг тонна маҳсулотга эҳтиёжи мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинди.
Туман бўйича қиш-баҳор мавсумида захирага маҳсулотлар жамғариш тадбирлари амалга ошириш ишларига киришилган. Бугунги кунга қадар туман бўйича жами 1456,1 тонна (103%) асосий турдаги картошка, пиёз, сабзи ва гуруч маҳсулотлари жамғарилди.
Жумладан, 844 тонна (100,4%) картошка, 122.7 тонна (107%) пиёз, 315.8 тонна (103,3%) сабзи ва 172.9 тонна (113.1%) гуруч маҳсулотлари жамғарилди.
Саноат кўрсаткичлари:
Жорий йилда 718,5 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 107,5 фоизга ўсишга эришилди.
Жорий йилда саноат соҳасида 49,1 млрд.сўмлик 16 та лойиҳа ишга туширилиб, 391 киши иш билан таъминланди.
Мисол учун, Мингбулоқ туманида “Art Soft Нolding” МЧЖ томонидан қиймати 33,2 млрд.сўм бўлган Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиб, 215 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, “Мингбулоқ элита уруғчилик хўжалиги” корхонаси томонидан қиймати 7,1 млрд.сўмлик Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, уруғлик тайёрлашни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиб, 20 нафар янги иш ўрни яратилди.
Тадбиркорлик субъектларига ажратилган 38,1 млрд.сўм кредит маблағларидан саноат соҳасига 6,9 трлн.сўм (18 %) йўналтирилди.
Йил давомида тумандаги 3 та экспортёр корхона томонидан 11,1 млн.долларлик саноат маҳсулотлари ташқи бозорга чиқарилди.
Мингбулоқ тажрибаси сифатида ишсизлик юқори бўлган, инфратузилмани яхшилашга муҳтож маҳаллалар танлаб олиниб, аҳолини тадбиркорлик йўналишидаги ихтисослашувидан келиб чиққан холда 1,5 гектар ер майдонида 1 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилган.
Ҳозирга қадар ушбу ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида қиймати 2,6 млрд.сўмга тенг бўлган 4 та лойиҳалар ишга туширилиб, 47 нафар янги иш ўрни яратилди.






