Давлат бюджети даромадларига 2022 йил учун 105.6 млрд.сўм миқдоридаги режа 131.0 млрд.сўм ёки 124,1 фоизга, маҳаллий бюджетнинг 56.5 млрд.сўмлик режаси 55.3 млрд.сўм ёки 97.8 фоизга ижроси таъминланди.

Вилоят маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан жами 7381.3 млн.сўм маблағлар халқ депутатлари Кенгашларининг тегишли қарорларига асосан энг долзарб масалаларга йўналтирилди.

Хусусан, ҳудуд ижтимоий иқтисодий ривожлантириш Дастурлари асосида 3883.9 млн.сўм, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 168.0 млн.сўм маблағлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан марказлашган жамғармаларга 1775,5 млн.сўм йўналтирилган.

Жумладан, "Саховат ва кўмак" жамғармасига 500.0 млн.сўм, “Аёллар дафтари” жамғармасига 441.5 млн.сўм, “Ёшлар дафтари” жамғармасига 826.5 млн.сўм, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага 7,5 млн.сўм ҳамда ташаббусли бюджет жамғармасига 1302,9 млн.сўм маблағлар молиялаштирилган.