
Мингбулоқ туман ҳокимлигида тумандаги барча ташкилот, идора, маҳаллалар раҳбарлари иштирокида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий семинар бўлиб ўтди.
Тажрибали шу соҳада анча йиллар фаолият кўрсатган кексаларимиз томонидан дарахт парвариши, терак кўчатларини қаламчалар орқали қандай усулда кўпайтириш ҳақида ёшларимизга консултациялар беришди. Шундан сўнг дуога қўл очиб ҳайрли иш олдидан дуо қилиниб, манзарали дарахт, терак кўчатлари ва қаламчалар ортилган машиналар маҳаллаларга жўнаб кетти.
25-мартдан 5-майгача давом этадиган "Яшил йиллик" долзарб 40 кунлик вақт оралиғида ҳар бир маҳаллада 10 минг туп терак, 20 мингтадан қаламчалар экилиши режалаштирилган.
Туман бўйлаб дарахт кўчатлари, қаламчалар экиш ишлари давом этмоқда.






