Бугун, 14 апрель куни туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қирқчек маҳалласида соҳалар бўйича ўрганишлар олиб борди.

Дастлаб, маҳалла масъуллари билан амалга оширилаётган ишлари юзасидан суҳбатлашилди.

Ҳоким ёрдамчисининг аҳолини камбағалликдан чиқариш, тадбиркорликка йўналтириш борасидаги ишлари бўйича хонадонма-хонадон юрилди. Маҳалла аҳлининг аксарият қисми томорқадан унумли фойдаланмоқда. Иссиқхона ташкил қилиб, лимон, мандарин каби мевалар етиштираётган хонадонлар ҳам бисёр. 210 та фуқарога аукцион орқали 15 сотихдан ер ажратилган. Маҳаллада боқиманда кайфиятидаги одамнинг ўзи йўқ.

Ёшлар етакчисининг фаолияти ҳам ўрганилди. Ҳудуддаги стадионда ёшлар спорт билан машғул. Спорт ўйинларига ёши катталарни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳудуддаги мактаб ва боғчага ҳам кирилди. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Маҳалладаги савдо объектларида нарх-наволар ўрганилиб, арзонлаштириш бўйича савдогарларга кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, туман ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. 98 ёшни қаршилаган нуроний отахон билан суҳбатлашиб, замонавий клиникада 10 кунлик бепул даволаш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Туман ҳокими яқинда уруш ўчоғига айланган Украинада таксист бўлиб ишлаб, ўз ватанига қайтган Шуҳрат Сайдалиев хонадонида ҳам бўлди. Бандлигини таъминлаш бўйича масъул ўринбосарга кўрсатма берди.

Туман ҳокимининг маҳаллабай ўрганишлари давом этмоқда...

@mingbuloq_hokimligi