Мингбулоқда 2022 йил пахта ҳосили учун чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Гулбоғ-1 ММТПдаги "Алишер Дархонбоевич" фермер хўжалигида ташкилланган семинарда туман секторлар раҳбарлари, ММТП раислари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этишди.

Туманда жорий йилда 12916 гектар майдонда чигит экиш белгиланган.

Мутахассисларнинг фикрича, март ойида бўлиб ўтган ёғингарчиликлар оқибатида тупроқда етарли табиий нам ҳосил қилинди. Бундан оқилона фойдаланиб, чигитни тупроқнинг табиий намига экиб, ундириб олиш чораларини кўриш зарур.

Ушбу тадбирга 76 та чигит экиш сеялкалари сафарбар этилди.