
Ўртоқишлоқ энди обод маскан
Туманимизнинг Ўртақишлоқ ҳудудидаги йўллар таъмирталаб бўлиб қолгани анчадан буён туманнинг оғриқли масалаларидан бири эди. Ҳозирда эса Ўртақишлоқда йўл қурилиш ишларига изчил киришилди.
Мазкур ҳудудда жами 10 км.лик масофада йўл таьмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан 9 км.лик йўлда жорий таъмирлаш ишлари ташкил этилган, 1 км.лик масофада эса пиёдалар йўлаги қурилмоқда. Бу Ўртақишлоқ ҳудудини биринчидан, кўринишини янгиланишига, энг муҳими ҳайдовчи-ю аҳолининг равон йўлларда ҳаракатланишига хизмат қилади.






