Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди.

Бугун, 23 апрел куни халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда туман прокурори ўринбосари Мавланов Ахрорбек Хасанович Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга курашиш, уларни барвақт олдини олиш юзасидан 2022 йил 3 ойи давомида амалга оширилган профилактик тадбирлар тўғрисида маърузаси тингланди.

Сессия кун тартибидаги иккичи масала юзасидан туман ички ишлар бўлими ўринбосари Ядгаров Самандар Тожиакбаровичнинг Мингбулоқ тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш шунингдек, қидирувдаги шахсларни, фош этилмаган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш борасида 2022 йил 1 чораги давомида туман ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мингбулоқ туманидаги халқ қабулхонаси мудири Рустамов Отабек Ғолибжоновичнинг маърузаси эшитилди. Мингбулоқ тумани ҳудудида тоза ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича 2022 йил 1 чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман хокимининг ўринбосари Бойларов Хикматжон Алижонович тўхталиб ўтди.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Маматвалиев Пахридин Турғунович Туманда янги иш ўрунларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида айтиб ўтди.

Туман халқ таълими бўлими мудири Аҳмаджон Ғаниевнинг маърузасида Наманган вилояти халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 26 мартдаги 02-06/1-714-сонли хатини инобатга олган ҳолда ҳозирги кунда бўш турган халқ таълими бўлимига қарашли 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзод тавсия этиш ва 3 йиллик дастурининг ижроси тўғрисида айтиб ўтди.