Ўртақишлоқ энди обод манзил

Бир муддат аввал хабар берганимиздек, туманимизнинг Ўртақишлоқ ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишларига киришилган эди.

Бу манзилда ободонлаштириш ишлари доирасида ҳозирда 5000 метр масофада ичимлик суви тармоғи тортилди. Ички кўчаларда эса 10,1 км масофа тўлиқ шағалланди. 5,4 км масофада янги электр тармоғи тортилди ва маҳаллага 1 та янги трансформатор ўрнатилди.

Шунингдек, синов тариқасида Ўртақишлоқ маҳалласи Гулзор кўчасининг 1,2 км қисмини бетон қопламали йўл қуриш бўйича режа ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари якунланди.