Туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ва туман прокурори Муҳаммадихон Жўраев тадбиркорлар билан учрашувда асосий эътиборни уларни ташвишлантираётган муаммоларга ечим топиш, масалаларини ижобий ҳал этишга қаратишди.

Ўз навбатида, ишбилармонлар ҳам бундай мулоқотлар давомида ишлаб чиқаришнинг янги, замонавий турлари, доимий иш ўринларини ўзида жамлаган янги лойиҳаларни тақдим этди. Маълумот учун, бугун бўлиб ўтаётган "Ҳоким ва тадбиреорлар" учрашувида 30 нафарга яқин ишбилармон қатнашмоқда. Уларнинг турли йўналишлардаги мурожаатлари туман раҳбарлари томонидан тингланиб, ижроси юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.