Ипак қуртларини учинчи ёшида парваришлаётган кумуш тола ижодкорлари ҳадемай "ғалвир"ни сувдан кўтарадилар.
Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев, секторлар раҳбарлари бугун ипак қурти парваришлаётган хонадонларда бўлдилар.
Туманда 2754 нафар пиллакорларга биттадан қути қурт уруғи тарқатилган. Қурт боқиладиган хоналар санитария қоидаларига мос ҳолга келтирилиб, сўкичаклар норма асосида ипак қуртлари боқишга мосланган.
Тумандаги МТП ларда пиллакорлар учун барча қулайликлар мавжуд, улар ипак қуртларини учинчи ёшида парваришяптилар, пешқадам пиллакорлар эса қуртларга аллақачон даста қўйганлар. Бугун-эрта улар пилла териш ва топширишни бошлаб юборадилар.
Чилги ҳосил — ипак қуртидан 155 тонна сифатли ҳосил етиштириш режаси албатта бажарилади. Бугунги ҳаракат ана шундан дарак бериб турибди.






