Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев бугун, 13 март куни эрта тонгда Мулкобод Эшонтўпи қабристонини зиёрат қилди.

Қабристоннинг янги лойиҳаси билан танишиб, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо ўқилди.