
Тантанали байрам тадбирда туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ва секторлар раҳбарлари йиғилган барча опа сингилларимиз, онахонларимизга самимий тилакларини билдириб, давлат ва жамоат ишларида фаол бўлган бир гуруҳ хотин-қизларга ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини топширишди.
Тўкин дастурхон атрофида янграган дил изҳорлари шўх куй-қўшиқларга уланди.
Бахтиёр чеҳраларда бу каби эътибор ва меҳрдан миннатдорлик, бугунги дориломон кунларга шукроналик, мамнунлик ҳисси туйилди.






