Бу савол бўйича бугун Мингбулоқда семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистонга Волга бўйидан совуқ хаво массаси ҳамда Эрон ҳудудидан совуқ ва нам хаво кириб келиши оқибатида хаво ҳароратининг кескин совиб кетиши кузатилмоқда.

Мингбулоқ тумани Наманган ММТП ҳудуди "Тиллақош" боғдорчилик фермер хўжалигида ўтказилган семинарда совуқ об-хавони беталофат ўтказиш, мевали боғлар ва токзорлар, картошка ва сабзавот экинларига салбий таъсирини олдини олиш бўйича фикрлар билдирилди.