
Наврўз байрами арафасида кўплаб ҳудудларда янги ва замонавий иншоотлар қад ростлаб, юртимиз кўркига кўрк қўшаётир.
Хусусан, туманимизда ҳам бири-биридан гўзал бинолар фойдаланишга топшириляпти. Шулардан бири — “Қирқчек” маҳалла фуқаролар йиғини биносидир. Мазкур маскан туман аҳолисига чинакам байрам совғаси бўлди.
Унинг очилиш маросимида қайд этилганидек, Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади мамлакатни эртанги кундаги ривожланишининг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини янада юксалтиришга қаратилган.






