
Вазифалар белгилаб олиндиБугун Мингбулоқ тумани секторлар раҳбарлари маҳаллаларда иш фаолиятини олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда маҳалла раислари билан учрашди.
Дастлаб туман раҳбари йиғилганларга олдимизда жуда катта вазифалар турганлигини таъкидлаб, ҳозирда йўл харитамиздаги нималарга улгурдик, яна қандай ташаббуслар қилиниши керак ва натижаларимиздан ўзимизнинг хулосаларимиз қандайлигини айтиб ўтди ва бу бўйича зарурий таклифлар эшитилди.
Шунингдек, йиғилишда айни кунларда туманимизда олиб борилаётган "Яшил йиллик" доирасидаги ишлар ҳақида гапирилиб, бу борада барчамиз ўз маҳалламизни, хонадонларимизни кўкаламзорлаштириш кўчат экиб боғ яратиш каби эзгу ишларда фаол ва ташаббускор бўлишга чақирилди.






