
Дастлаб, 10-сонли мактабнинг жорий аҳволи кўздан кечирилиб, мукаммал таъмирлаш бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилди.
Сўнгра ички йўлларни асфальтлаш ва шағаллаштириш ишларини бориб кўрди. Маҳалланинг 9 та кўчасида 4,1 км. тупроқли ички йўллар шағалланди. Ҳозирда 4 км. йўлларни асфальтлаш, 1 км.да пиёдалар йўлаги қуриш ва 1,2 км. йўлларни бетонлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Шундан сўнг вилоят раҳбари аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, камбағаллини қисқартириш бўйича маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатлашди. Жорий йилнинг биринчи чорагида 13 нафар фуқароларга (7 та тикувчилик, 4 та техника сотиб олиш, 1 та хизмат кўрсатиш ва 1 та паррандачилик) жами 214,1 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиши таъминланди. Ҳозирда кредит ажратиш учун тавсия берилган 5 та фуқароларнинг кредит ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Маҳалла раисининг электр тизими ва сув таъминотини яхшилаш бўйича ҳисоботи тингланди. Маҳаллада 112 та ёғоч таянчлар бетон таянчга алмаштирилди, 5,5 км. электр узатиш тармоғи тортилди, 6 та трасформаторлар жорий таъмирланиб, 1 тасининг қуввати оширилди. Сув таъминоти бўлмаган худудларга 5,0 км сув тармоғи тортилди, натижада 348 та хонадонлар марказлашган ичимлик суви билан таъминланди. Ифтихор кўчадаги эски сув минораси ўрнига 25 тонналик янги сув минора ўрнатилди, ушбу кўчадаги сув қудуғи ҳам тозаланди. Сув иншоати учун электр тармоғи тортилган 5 та симёғочлар фуқароларнинг уйидан кўчирилиб, кўчага қайта ўрнатилди. Ҳозирда қўшимча 1 км. янги сув тармоғи тортилмоқда, сув иншоати учун 1 та алоҳида трансформатор ўрнатилмоқда.
Ўрганиш якунида вилоят ҳокими ҳудуддаги 44-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитлар ўрганилди. Улар билан самимий суҳбат қурилди.






