
Сифатли таълим-тарбия — бош мақсадимиз!
Бугун, 8 апрель куни Момохон маҳалласидаги 45-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Сифатли таълим-тарбия — бош мақсадимиз" мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Болажонлар иштирокидаги "Ўлкамда баҳор" номли миллий анъаналаримиз акс этган мусиқали тадбир йиғилган меҳмонларга қувонч бағишлади.
Шунингдек, семинар доирасида услубчи ва тарбиячилар ҳамкорлигида ой мавзусига оид тайёргарлик жараёнлари, "Тил билган — эл билар" мавзусида очиқ машғулотлар ўтказилди.






