
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов Мингбулоқ туманида эҳтиёжманд оилаларга берилган ер майдонларининг қонунийлиги ва ундан самарали фойдаланиш жараёнлари билан танишди.
Туманда ушбу мақсадга 1214 гектар майдон ажратиб берилган бўлиб, 8094 ишсиз фуқароларга тарқатиб берилмоқда. Бу майдонларга картошка, ловия ва бошқа зарур озиқ-овқат экинлари экилмоқда.
Козимжон Комилов шундай имтиёзга эга бўлган 50 нафар фуқаро деҳқончилик қилаётган "Бахтиёр Абдусаломович" фермер хўжалигида мулоқот ўтказди. Юртбошимиз томонидан инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотларнинг бири сифатида эҳтиёжманд оилаларнинг даромадларини ошириш кўзланган тадбирларни изоҳлади. Ушбу ерлардан қонуний фойдаланиш шартлиги, акс ҳолда суд қарори билан олиб қўйилиши мумкинлигини эслатди.
Бир контурда — бир маҳсулот тамойили асосида деҳқончилик қилиш юзасидан тавсиялар берилди.






