
Галда эса Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Дадажонов Гулистон МФЙдаги 34-мактабда маҳалла раислари фаолиятларини ўрганишди. Сайловга тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди.
Бунда, маҳаллалар аро айланиб, барчаси бўйлаб ўрганишлар олиб борилади. Май ойида ўтказиладиган сайловларда аҳоли фаол иштирок этишини таъминлаш ва сайловни демократик ўтказиш бўйича барча чора-тадбирлар ҳаракати кўриб чиқилмоқда.






