Бугун 26 апрел куни Мингбулоқ тумани "Алами" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 56 МТМда "Фуқаро муҳофазаси" ойлиги доирасида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар Мингбулоқ тумани бўлими мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар, туман мактабгача таълим бўлими раҳбарияти иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда МТМ тарбияланувчиларига ёнғин содир бўлганда қандай қоидаларга риоя этиш тўғрисидаги билимларини саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар орқали намойиш этдилар.