Мингбулоқда мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш бўйича вилоят кўргазмали семинари ўтказилди

Мингбулоқ туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 3, 5, 6, 12, 38, 45-сонли мактабгача таълим ташкилотларида вилоят семинари ташкил этилди.

Семинарда "Бола таълимидаги 1001 усуллар ва уларнинг нутқини мувофиқлаштиришни ривожлантириш, "Болаларни мактаб таълимига тайёрлашда креатив ёндашув", "Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик", "Қадриятларимиз миллий бойлигимиз", "Мусиқа раҳбарлари ва педагогларни ўзаро ҳамкорлиги учун берилган ўқув услубий қўлланмадан фойдаланиш", "Сифатли таълим бош мақсадимиз", "Тил билган эл билади" мавзуларида тренинглар ўтказилди.