
Муборак Рамазон ҳайити байрамига тайёргарлик ишлари ўрганилди
Мингбулок тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев ва сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тумандаги масжидлар ўрганилди.
Улар томонидан Рамазон ҳайити намози ўқиладиган масжидларда намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳайит намозини юқори кайфиятда ўтказиш чораларини кўриш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.






