Мингбулоқда вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди

Бугун, 1 май куни республика ишчи гуруҳи раҳбарлигида тумандаги Гулбоғ-1 ММТП ҳудудидаги "Ривожиддин хожи" фермер хўжалиги дала майдонида кластерларга сув хўжалиги тизимидаги очиқ коллкетор-дренаж тармоқларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга, шунингдек, ички очиқ коллектор-дренаж тармоқларини далолатнома асосида бериш ҳамда дала атрофларига тут, узум ва бошқа дарахтлар экишни ташкил этиш бўйича вилоят кўргазмали семинари ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов ва соҳага доир масъуллар иштирок этди.