Тегирмонбоши ёшлари ДХХ раиси кубогини қўлга киритди

Ушбу мусобақа туманнинг Қўриқобод, Кичик Жомашуй, Тегирмонбоши, Мустақиллик ҳамда Бозорбоши маҳалласи ёшларидан иборат жамоалар ўртасида кескин, муросасиз ва ҳаяжонларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Якунда иштирок этган ёшлар жамоалари сектор раҳбарлари томонидан муносиб тақдирландилар.

Бу каби қайноқ футбол кечасини ёшларимиз учун тақдим этган ДХХ, сектор раҳбарлари, спорт мактаблари ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Эслатиб ўтамиз эндиликда Мингбулоқ тумани Тегирмонбоши маҳалласи ёшлари жамоаси мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этади.