Бугун Мингбулоқ туманида 9 май- "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан меҳнат фахрийлари, жойлардаги жамоат ташкилотлари вакиллари ва ёшлар бурч ва матонат байрамининг асосий тадбирларини нишонлаш учун туманнинг хотира майдонига йиғилишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Нуршод Худойбердиев урушда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиб, жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга таъзим изҳор этди ва барча йиғилганларни байрам билан самимий табриклади.

Шундан сўнг туман секторлари раҳбарлари ҳамда туман жамоатчилиги, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари вакиллари миллат онаси рамзи пойига гулчамбарлар қўйишди.