Мингбулоқ тумани Қолгандарё, Найман маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Фарида Эгамбердиева хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий хаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш, қизларни ҳаётга тайёрлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш ҳамда оилалардаги ажримларни олдини олиш бўйича тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилди. Суҳбатда туман бош отинойиси Х.Кодирова ва ИИБ ЖХХ ХПБ ХКМБ катта инспектори катта лейтенант С.Хошимовалар иштирок этди. @mingbuloq_hokimligi