
Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугунги фаолиятини Ойбек маҳалласининг Задарё кўчасида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишдан бошлади. Кўчада яшовчиларни кўп йиллардан бери ичимлик суви ва йўл муаммоси қийнаб келади. Туман ҳокими масъулларга бугуноқ муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди. Шундан сўнг кўп йиллардан бери туман тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, яқинда оламдан ўтган Жўлибоев Исмоил домла хонадонида марҳумнинг яқинларига таъзия билдирилди. Унинг хотираси учун Қуръон тиловат қилиниб, дуолар ўқилди. @mingbuloq_hokimligi






