Мингбулоқдаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими замонавий ҳолга келтирилди Мингбулоқ туманидаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг биноси қайта таъмирланди ва фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ва унинг ўринбосарлари корхона-ташкилот раҳбарлари, соҳа вакиллари, нуронийлар иштирок этди. Эски бинонинг қайта таъмирланишига 650 миллион сўм маблағ сарфланди. Бугунги кунга келиб ишчи-ходимлар учун барча қулайликлар яратилган. Энг сўнгги русумдаги лабаратория жиҳозлари ўрин олган. Тадбир сўнгида соҳада кўп йил фидойи хизмат қилиб, нафақага чиққан ходимларга тўн кийдирилиб, фаолиятлари эътироф қилинди. @mingbuloq_hokimligi






