Мингбулоқ туманида барча ташкилий ишлар ғалла ўрим йиғим-теримига тайёр Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Хакимов, вилоят ташкилот ва туманнинг сектор раҳбарлари ҳамда барча маъсуллар иштирокида семинар ташкил этилди. Мингбулоқ туманида 2022 йил ҳосили учун 9085 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилмоқда. Режадаги 33675 тонна, шундан 22155 тонна товар, 1440 тонна уруғ ҳамда 10080 тонна кластерга дон ҳосилни нест-нобуд қилмай омборларга киритиб олиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Ғалла ўрими учун 48 та отрядлар ташкил этилиб, уларга 48 дона комбайнлар, 240 та дон ташиш транспортлари ва маъсуллар бириктирилди. @mingbuloq_hokimligi