
Мингбулоқда 1325 нафар битирувчи мустақил ҳаётга қадам қўймоқда
Бугун мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.
Энг олис ҳудуд ҳисобланган Алами маҳалласининг 32-умумтаълим мактабидаги битирув оқшомида туман ҳокими Нуршод Худойбердиев иштирок этди.
"Сўнгги қўнғироқ" тадбирида давлат раҳбарининг барча битирувчиларга табриги ўқиб эшиттирилди.
Тадбирда йил якуни бўйича ютуққа эришган бир гуруҳ ўқитувчилар муносиб рағбатлантирилди.
Туманимиз бўйлаб "Оқ йўл сенга, битирувчи!" тадбирлари давом этмоқда. Уларда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари иштирок этмоқда.






