
Мингбулоқда "Деҳқон қаноти томорқа хизмати" МЧЖ томонидан Агромарказ ташкил этилди
Марказнинг очилиш маросимида туман прокурори Муҳаммадихон Жўраев, Ички ишлар бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Дадажонов, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла аҳли, нуронийлар иштирок этди.
Ушбу лойиҳани очишдан асосий мақсад тумандаги деҳқон, фермер, томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда барча хизматларни амалга оширишдан иборат.
Ушбу лойиҳага 1,6 млрд.сўм маблағлар сарфланган бўлиб шундан, 1,1 млрд сўм Агробанк Мингбулоқ филиали томонидан ажратилган кредит ҳамда 5 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари хисобидан амалга оширилди.
Агромарказда 7 та иш ўрни яратилган.






