
Мингбулоқ туманида барча ташкилий ишлар ғалла ўрим йиғим-теримига тайёр
Бугун, 4 июнь куни секторлар раҳбарлари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги маъсуллар билан суҳбат ўтказди.
Мингбулоқ туманида 2022 йил ҳосили учун 9085 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилмоқда.
Режадаги 33675 тонна, шундан 22155 тонна товар, 1440 тонна уруғ ҳамда 10080 тонна кластерга дон ҳосилни нест-нобуд қилмай омборларга киритиб олиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Ғалла ўрими учун 48 та отрядлар ташкил этилиб, уларга 48 дона комбайнлар, 240 та дон ташиш транспортлари ва маъсуллар бириктирилди.
@mingbuloq_hokimligi






