Мингбулоқда ғалла ўрими бошланди "Хоразм" ММТП ҳудудидаги "Дўстлик" фермер хўжалигида туманда биринчи бўлиб ғалла ўримига старт берилди. Ўрим олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон ҳатм қилинди. Бугунги кунда Мингбулоқ туманидаги 298 та фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 9085 гектар майдонда ғалла етиштирилмоқда. Айни пайтда пишиб етилаётган ғалла ҳосилини юқори унумдор комбайнлар ёрдамида қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига етказиш мақсадида туманнинг барча ҳудудларида сифатли техника ва ишчи кучи жалб этилган ҳолда 48 та махсус отрядлар ташкил этилгани, мавсум давомида туман бўйича 240дан ортиқ дон териш техникалари жалб қилинган. @mingbuloq_hokimligi