
#online Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Мингбулоқ туманида янги ташкил этилган "Art Soft Gigant" ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқариш жараёни, маҳсулотларнинг сифати ва ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Маълумот ўрнида ушбу корхонанинг умумий қиймати 3 миллион долларни ташкил қилиб, ҳозирги кунда 200 нафар маҳаллий хотин-қизлар иш билан таъминланган. @mingbuloq_hokimligi






