ТИЖОРАТЧИ ТАШКИЛОТ БЎЛГАН ЮРИДИК ШАХСЛАР ДИҚҚАТИГА! 12-молия шакл (ойлик) Ташкилотларнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги давлат статистика ҳисоботини э-Стат 4.0 ахборот тизими орқали ҳар ойнинг 18 санасидан кечиктирмай электрон кўринишда тақдим этиш белгиланган. Шу муносабат билан 12-молия шакл (ойлик) ҳисоботни ўз вақтида тақдим этишингизни сўраймиз. Ўз навбатида ҳисобот тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чора кўрилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз. Давлат статистика тизимига доир барча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин. Қўшимча маълумот телефон: +99869-452-18-98 Мингбулоқ туман статистика бўлими