
#online Бугун, 15 июнь куни вилоят прокурори Бектош Сайипов бошчилигида туман секторлар раҳбарлари томонидан Мингбулоқ тумани Амир Темур ММТП ҳудудидаги "Момохон олтин замин даласи", "Момохон олтин чашмаси" фермер хўжаликларида ғалла ўрими кўздан кечирилди. Ғалла ўримида отрядларга яратилган шароитлар, иш унумдорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. @mingbuloq_hokimligi






