
Мингбулоқда никоҳланувчи ёшлар оилавий ҳаётга тайёрланмоқда Мингбулоқ тумани ФҲДЁ бўлими, Мусулмонлар идораси Мингбулоқ туман бўлими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан биргаликда жорий йилнинг 16 июнь куни туман ФҲДЁ бўлимига никоҳга кириш учун ариза билан мурожаат этган ёш никоҳланувчи келин-куёвларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасидаги тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Унда келин-куёвларни бир-бирларига, уларнинг оила аъзоларига нисбатан ҳурмат муносабатлари, эр-хотиннинг оиладаги вазифалари, бурчлари, шаърий ва дунёвий нуқтаи- назардан ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оилани мустаҳкамлаш асослари, никоҳланувчилар учун тиббий кўрикнинг аҳамияти ва тиббий кўрикдан ўтиш тартиби, оилавий ажримларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслик борасида бўлиб ўтди. @mingbuloq_hokimligi






