
75 нафар мингбулоқликлар муборак Ҳаж зиёратига жўнаб кетишмоқда Муборак Ҳаж сафарига бориш, табаррук Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг нияти, орзусидир. Муҳтарам Президентимиз эътиборлари ва ғамҳўрликлари билан ватандошларимиз эмин-эркин бу фарзни адо этиш бахтига муяссар бўлдилар. Пандемия туфайли Ҳаж зиёратига бориш тўхтаб қолган эди. Яратганга беҳисоб шукур, бу йилдан яна йўллар очилди. Ана шу имконият туфайли бугун 75 нафар Мингбулоқ фуқаролари зиёратга жўнаб кетишмоқда. Мингбулоқ сув хўжалиги ва мелиорация коллежида уларни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Нуршод Худойбердиев, сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳозир бўлдилар. Дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Тиловатларда бўлажак ҳожиларга сафарлари давомида соғлиқ, хотиржамлик тиланди. @mingbuloq_hokimligi






