Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди Жорий ўқув йилида Мингбулоқ туманидаги умумий ўрта таълим мактабларини 1352 нафар ўқувчи тамомлади. Уларнинг 168 нафари муддатдан олдин турли олий ўқув юртлари талабаси бўлганликлари қувонарлидир, албатта. Бугун туман ҳокимлигида йиғилган умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари бутун умрга хотираларида мухрланиб қоладиган тантанали маросимда иштирок этдилар. Сабаби уларнинг 17 нафарига олтин, 15 нафарига кумуш медаллар топширилди. Маросимда тумандаги сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Унда сўз олган туман ҳокими Нуршод Худойбердиев катта ҳаёт остонасида турган ёшларга муваффақият, барчаларидан олий ўқув юрти талабаси бўлишлик насиб этиши ва жамиятда ўзи ўрниларини топишларини тилади. Қувончдан кўзлари порлаган бугунги ёшларнинг шижоати, илмли бўлишга, тил ўрганишга бўлган интилишлари, келажакда албатта ўзи мевасини беришига ишонамиз.