Мингбулоқда 2022 йилда 5 та 5 қаватли жами 130 та хонадондан иборат кўп қаватли уйлар қурилиши амалга оширилмоқда

Жумладан Мустақиллик маҳалласи ҳудудида пудратчи "Mingbuloq sifat qurilish savdo" MCHJ томонидан 1 та 5 қаватли 20 хонадонли турар-жой биносининг 4-қават ғишт уриш ишлари ва ички пардозлаш ишлари бажарилмоқда. Якунлаш муддати 31.12.2022 йил.

Қўриқобод маҳалласида "Sherdor yurt bunyodkori" MCHJ томонидан 3 та 5 қаватли 90 хонадонли турар-жой ғишт уриш ва ички ва ташқи пардозлаш ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда 38 фоизга бажарилган. Якунлаш муддати 31.12.2022 йил.

Пахтакор маҳалласида "Quruvchi Jo'rabek dizayin" MCHJ томонидан 1 та 5 қаватли 20 хонадонли турар-жой биносининг 4-қават ғишт уриш ишлари ва ички пардозлаш ишлари бажарилмоқда.

Барча объектларда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.