
Тинчлик ва шукроналик — олий неъмат Бугун, 13 июль куни вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Ирода Қўчқорова, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Абдуқаҳҳор Раҳимовлар томонидан Қолгандарё, Қўғоликўл ва Бозорбоши маҳаллалари аҳолиси ўртасида "Тинчлик ва шукроналик — олий неъмат" мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Мулоқотда давлат раҳбари томонидан "Инсон қадри учун!" олиб борилаётган ислоҳотлар, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ҳар бир фуқаро учун яратилаётган имкониятлар, шунингдек, конституцияга ўзгартириш киритиш масалалари бўйича фикрлар алмашилди. @mingbuloq_hokimligi






