
Ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктлари комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарорига Қўриқобод маҳалласидаги ноқонуний қурилиш объектлари ишчи комиссия томонидан буздирилмоқда. Келгусида фуқаролар ва тадбиркорларга туман ҳудудида пиёдалар қатновига тўсиқ бўлувчи ноқонуний қурилмаларни ўрнатиб олмасликларини, электр ва газ тармоқлари ҳимоя ҳудудларида фаолият олиб бормасликларини сўраб қоламиз. Ишчи гуруҳ томонидан мазкур ўрганишлар давомий бўлишини, келгусида шаҳарсозлик талабларига ва қонунларга зид равишда олиб борилаётган ноқонуний қурилишларни олиб борганлик учун тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз. @mingbuloq_hokimligi






