Бугун, 19 июль куни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Мингбулоқ туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, Амир Темур, Истиқбол, Гигант, Гулбоғ-1, Гулистон, Хоразм ҳудудларидаги ғўза парваришини кўздан кечирди.

Бугунги кунда ғўза майдонларида чеканка, зараркунанда ва ҳашоротларга қарши курашиш, култуваторларни ишлаши, суғориш, қўшимча азотли ўғитлар билан озиқлантириш ишлари олиб бориляпти.

Туманда жорий йилда 12916 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, мингбулоқлик пахтакорлар томонидан 52 минг тоннадан ортиқ пахта ҳирмонини яратиш учун меҳнат қилинмоқда.