Мингбулоқ тумани ҳокимлигида жиноятчиликка қарши курашувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2022 йил 6 ой якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Дилшод Омонов, тумандаги секторлар раҳбарлари, масъул ташкилот раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Жорий йилнинг 6 ойида 140 та жиноят содир этилиб, ўтган йилга нисбатан 22,8 фоизга ортиб кетгани, бу борада алоқадор идоралар ҳамкорлиги тўғри йулга қўйилмаганлиги кескин танқид қилинди.

Туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ғаниев маърузасида бўлим ходимлари ташаббуси билан 3 та маъмурий назорат қоидасини бузиш, 2 та қўшмачилик, 1 та қиморхона ташкил этиш, 1 та ҳужжат қалбакилаштириш, 8 та гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва ўтказиш каби жами 15 та жиноятлар аниқланишига эришилиши айтиб ўтилди. Шу билан бирга 13 та содир этилган ўғирлик жиноятларидан 12 таси фош этилишига эришилиб, фуқароларни ўғирланган мулклари эгаларига қайтарилган.

Туман прокурори ўринбосари Аҳрор Мавлоновнинг маърузасида туманда қайд қилинган 140 та жиноятларнинг 70 таси ҳисобот йилида содир бўлгани, уларнинг 42 таси маҳалла ҳудудида содир этилганлиги, шунингдек, 15 та маҳаллада жиноят содир этилиб, уларнинг 13 тасида ортиб кетгани ҳолда "қизил" тоифага ўтказилганлиги айтиб ўтилди.

@mingbuloq_hokimligi