Мингбулоқда хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича семинар ташкил этилди

Мингбулоқ туман ҳокимлигида тумандаги 30 нафар тарғиботчи аёллар, ҳамкор ташкилотлар, кўча бошилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида ўқув семинари ташкил қилинди.

Тадбирда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлими бошлиғи, профессор Каримахон Норқулова томонидан маъруза килинди. Семинарда ПФ-87, ПҚ-146 ижросини бажариш холати, тарғиботчи аёллар ҳамда кўча бошилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бу орқали самарали иш ташкил этиш бўйича фикрлар алмашилди.

Учрашув сўнгида мана шундай учрашувларни ҳар ойда ташкил этиб, юзага келган масалалар юзасидан доимий ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.