Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Мингбулоқ туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб, Гулбоғ-1 ММТПдаги "Ривожиддин хожи" фермер хўжалигида ғўза парваришини кўздан кечирди.

Фермер хўжаликнинг 48 гектарига "Андижон-35" навли пахта экилган бўлиб, жорий йилда 50 центнергача ҳосил йиғиштириш кўзда тутилган.

Сўнг, вилоят раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Қизилқум-М" фермер хўжалигининг дала майдонида бўлишди.