
Айни дамда халқ депутатлари Мингбулоқ тумани кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.
Туманда жорий йилнинг 2-чораги давомида жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи подполковник Ғайратжон Ғаниевнинг ахбороти тингланмоқда.
Бўлим ходимлари томонидан 3та маъмурий назорат қоидасини бузиш, 2 та қўшмачилик, 1 та қиморхона ташкил этиш, 1 та хужжат қалбакилаштириш, 8та гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва ўтказиш каби 15та жиноятлар аниқланишига эришилди.






