
Мингбулоқ туманидаги 13-ДИМИ биноси ўрнида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб иш бошлайди.
Бугун, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу мактабда бўлиб, қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Айни вақтда бу ерда "UYCHI MEGA STROY" МЧЖ томонидан капитал таъмирлаш ишлари қизғин бормоқда. Ички ва ташқи пардозлаш, электрмонтаж, сантехника, канализация, иситиш тизими, ташқи девор уриш ишлари жадал давом этяпти. Ўқув хоналари пол қисми тўлиқ бетонланиб, релин полга алмаштирилмоқда.






