
Мингбулоқда эҳтиёжманд оила фарзандларига бепул мактаб формалари топширилди Тадбирда Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев ва туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ғаниев иштирок этишди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан 180 нафар "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи оилаларнинг фарзандларига мактаб формалари топширилди. Бу каби ғамхўрликдан ўқувчилар ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам беҳад шод бўлдилар ва бундай эътибор ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди. @mingbuloq_hokimligi






